GM Uzbekistan машиналари нархини 1 августдан неча фоизга ошириши аниқ бўлди

1 августдан Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи ўртача 14 фоизга ошади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқовга таяниб, kun.uz маълум қилди.

Куни кеча Озодлик "Халқ сўзи"га таяниб, GM Uzbekistan ширкати Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарган автомобиллар нархи 10-12 фоизга ошираётгани ҳақда хабар қилган эди.

"Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги ўзгариш 10-12 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда", деган эди манба.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин компаниянинг Россия бозори учун чиқариладиган Ravon бренди автомобилларининг учтасида нархлар оширилганди.

"GM-Ўзбекистон" қўшма корхонаси йилига 150 мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқаради.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бу автомобилларнинг 40 фоизи МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

Ўзбек автомобилининг асосий импортчиларидан бири Россиядир.