Россия Велосипед спорти федерацияси олимпия ўйинларининг бир неча маротаба совриндори бўлган Ольга Забелинская Россия спорт фуқаролигидан воз кечиб, Ўзбекистон спорт фуқаролигини қабул қилганидан норозилик билдирди.
Интерфакс агентлигининг 6 августда хабар беришича, Забелинскаянинг бу қарори Россия спорт раҳбариятининг ташвишига сабаб бўлган.
“Унинг бу қарори биз учун нохуш сюрприз бўлди. Биз Забелинскаянинг бошқа мамлакат байроғи остида мусобақаларда қатнашишига рухсат бериш имконсиз деб ҳисоблаймиз”, деди Россия Велосипед спорти федерацияси президенти Вячеслав Екимов.
38 ёшли спортчи 2012 йилда ўтган Олимпиада ўйинларида иккита бронза медални, 2016 йилдаги Олимпиадада эса кумуш медални қўлга киритган.
6 август куни “Р-Спорт” агентлиги Забелинскаяга 5 июлда Ўзбекистон фуқароси паспорти берилганини хабар қилган эди.