Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан республика бўйича жиноят содир этиш ҳолатлари 13 минг 599 тага ёки 38,67 фоизга, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар эса 8 минг 568 тага ёки 38,86 фоизга камайган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раислигида Вазирлик Ҳайъатининг видеоселектор тарзидаги навбатдан ташқари мажлисида очиқланган.