Калифорния штати тарихидаги энг йирик ёнғин Лос-Анжелес майдонига тенг ҳудудга тарқалди

Душанба куни АҚШнинг Калифорния штатида бир неча аланга бирлашиб, улкан бир ёнғинга айланди. Расмийлар Лос-Анжелес шаҳри майдонига тенг келадиган ҳудудни қуршаб олган ёнғин штат тарихидаги энг мудҳиш ёнғин эканлигини айтишмоқда.

“Мендоцино комплекси” номи берилган ёнғинлар 110 750 га ҳудуд кулини кўкка совурди.

CalFire ўт ўчириш агентлиги расмийлари душанба куни тушликка яқин “Мендоцино комплекси” штат тарихидаги энг катта ёнғинга айланганини билдиришди.

“Мендоцино комплекси” олдин штат тарихидаги энг йирик ёнғин бўлмиш “Томас ёнғини” 2017 йилнинг декабрида содир бўлган эди. “Томас ёнғини” 1 140 км2 ҳудудга тарқалган эди.

Калифорния шимолида эса “Кар ёнғини” 625 км2 ҳудуд кулини кўкка совурди. Расмийларнинг билдиришича, бу ёнғинга ишдан чиққан автомобиль сабаб бўлган. Ушбу ёнғин 2 000 иморат, жумладан, 1 600 уйга зарар келтирди.

Расмий маълумотларга кўра, штат бўйлаб 14 мингдан ошиқ ўт ўчирувчи ёнғинларга қарши курашмоқда.

Калифорния Ўрмончилик ва ёнғиндан ҳимоя қилиш бошқармаси етакчиси ўринбосари Скотт МакЛин ёнғинлар “жуда шиддатли, ўта агрессив ва ўта хавфли” эканлигини айтди.

- Бир неча кун ичида нақадар катталашганини кўрмайсизми? Мана бу “Мендоцино комплекси” рейтинги қанчалик тез cурада кўтарилганига қаранг. Бу мисли кўрилмаган ҳолат, - деди МакЛин.

Президент Дональд Трамп ёнғинлар ҳақида нотўғри твит ёзиб танқидга учради. Президент уларни ўчириш учун сув етарли эмаслигини иддао қилди.

- Мўл-кўл сувдан тўлақонли фойдаланишга тўсқинлик қилаётган атроф-муҳитни сақлаш бўйича қонунлар туфайли Калифорниядаги ёнғинлар кучайиб, ёмонлашмоқда, - деб ёзди президент.

CalFire директори ўринбоси Даниэль Берлант эса The New York Times газетасига берган интервьюсида аслида ёнғинларга қарши курашиш учун сув кўплигини, аслида иқлим ўзгариши кучлироқ ёнғинларга туртки бўлаётганини таъкидлади.