Қозоғистон мудофаа вазирлиги мамлакат темир йўллари орқали Хитой ҳарбий техникаси Россияга олиб ўтилаётганини тасдиқлади.
Расмий маълумотда билдирилишича, Хитой ҳарбийлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида Россияда ўтадиган аксилтеррор ўқув машғулотларида иштирок этадилар.
Вазирлик Хитой ҳарбий техникаси Челябинск вилоятидаги Чебаркуль полигонига олиб борилаётгани маълум қилди. Хитой ҳарбий техникасини минтақавий «Шарқ» қўмондонлигининг қўрқичилари қўриқлаб бормоқда.
Август ойининг охирида ўтадиган мазкур ҳарбий машғулотларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Қирғизистон, Қозоғистон,Тожикистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистоннинг уч мингдан ортиқ аскари ҳамда 500дан ортиқ ҳарбий техникаси иштирок этади.