Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ мажлисида Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйининг собиқ директори ўринбосарлари Қ.Қодиров ва С.Усмонов узоқ йилларга қамалди.
ЎзАнинг билдиришича, вилоят суди ҳукми билан Қодиров 15 йил 6 ойга, Усмонов 16 йилга кесилди.
Улар вояга етмаган шахсни тарбия муассасасида жиноятга жалб қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, вояга етмаган ожиз аҳволдаги шахсни қийнаш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш каби жиноятларни содир этганликда айбланган
Мазкур жиноят иши бўйича биринчи инстанция суди 18 апрелда бошланиб, июль ойида ниҳоясига етган эди.
Суд Марғилондаги 1-Меҳрибонлик уйининг жами 10 нафар ходимига, жумладан, собиқ директор К. Якубовга нисбатан ҳукм чиқарган эди. Собиқ директор Камол Якубов мансабига совуққонлик билан қараганликда айбланиб 4 йилга қамалганди. Қолган айбланувчиларга ҳам шу каби қамоқ жазолари ва жарималар белгиланган эди.
Суднинг бу ҳукми жамоатчиликда норозиликларга сабаб бўлган ва фаоллар бу шахсларга нисбатан кучлироқ жазо чоралари қўлланилишини талаб қилиб келаётган эдилар.