“Ўзбектелеком” Қирғизистондаги “ЭлКат” ширкатининг ўзбек-қирғиз чегараси орқали ўтган алоқа тармоғига уланди.
Sputnik нашрининг билдиришича, “Телекоммуникацион уланма 2018 йилнинг 16 августидан бошлаб тижорат фойдаланувига топширилди”.
Хабарда “янги чегаралараро уланма Интернет тармоғига чиқиш учун муқобил йўналиш очади. Янги алоқа йўналиши Қирғизистон ҳудуди орқали ўтган бўлиб, у “Ўзбектелеком” АЖ имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек, янги уланма “Ўзбектелеком”га Афғонистон ва Туркманистон йўналишида қўшимча транзит алоқа каналларини очади”, деб айтилади.
Президенти Шавкат Мирзиёев 9 январь куни ўтган ахборот-коммуникация технологиялари масаласига бағишланган йиғилишда Интернет нархини кескин арзонлаштириш, тезлигини камида 4 баробарга ошириш тўғрисида кўрсатма берган эди.
Президенти матбуот хизматининг билдиришича, соҳа мутассадилари олдига 2020 йилгача Ўзбекистондаги интернет тезлигини МДҲнинг бошқа давлатлари даражасига етказиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда МДҲ давлатлари бўйича Интернетнинг ўртача тезлиги Ўзбекистондагидан 10 марта юқорилиги таъкидланган эди.