Россиянинг Сахалин вилояти Поронайcк шаҳрида 19 август куни собиқ қоғоз фабрикаси томининг қулаши оқибатида бир одам ҳалок бўлди.
Томи қулаган бинода қирғизистонлик 10 нафар меҳнат муҳожири ишлаётган бўлган.
Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдирилишича, қулаб тушган том тагидан 8 одам қутқарилди. Улардан беш нафари касалхонага ётқизилди, ҳалок бўлган бир одамнинг жасади ўликхонага топширилди.
Айни пайтда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси бу воқеа тафсилотларини ва жабрланганлар юзасидан маълумотларни ўрганмоқда.