Рим папаси Франциск 20 августда Рим-католик черковида бачабозлик мавжудлигини тан олди ва жамоатчиликдан узр сўради. Папанинг бу борадаги мактуби 20 августда эълон қилинди.
Аввалроқ АҚШдаги Ҳакамлар коллегияси католик руҳонийлар орасидаги педофилия тўғрисида кўп саҳифали ҳужжатни ошкор қилган эди.
Рим папаси руҳонийларнинг бу каби жиноятларини яширишга ҳаракат қилган черков ходимларини «жиноятга шерик», деб атади.
Ҳакамлар коллегияси ҳужжатида руҳонийлар болаларни парнография, алкаголь, суҳбатлашувлар, тегажоқликлар воситасида “бузаётгани”, болалар билан бевосита жинсий алоқада бўлаётгани, оғзаки ва жисмоний зўравонлик қилаётгани қайд этилади. Франциск бу каби ҳаракатларни “ҳайвонлик”, деб атади.
Рим папаси ўз мактубида черков бу вазиятга ўз вақтида баҳо бермаганини тан олди ҳамда жамоатчиликдан узр сўради.
15 август куни АҚШнинг Пенсильвания штати Ҳакамлар коллегияси 1950 йилдан бошлаб то шу кунгача католик черковининг 300 нафар руҳонийси штатнинг 6та епархиясида бир минг нафардан кўпроқ болаларни жинсий алоқа қилиб зўрлагани тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилган эди.