Россия фуқаролгини қабул қилаётган ўзбекистонликлар кўпаймоқда

Россия паспорти.

Россия президенти 104 кишини, жумладан, 16 нафар ўзбекистонликни Россия фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 22 август куни Sputnik нашри хабар берди.

Фармонга асосан ушбу шахслар Россия фуқароси қасамёдини қабул қилиши билан Россия фуқаролигини қўлга киритади. Фақатгина балоғат ёшига етмаган болалар бундан мустасно. Улар ота-оналари келтирган қасамёддан сўнг Россия фуқаролигига ўтадилар.

Аввалроқ охирги беш йилда Россия фуқаролигини қабул қилаётган ўзбекистонликлар сони икки баробарга кўпайгани хабар қилинган эди.

Масалан, 2012 йилда 13 минг 400 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилган бўлса, 2017 йилда уларнинг сони 23 минг 300 кишини ташкил қилган.

Ўзбекистон Россия фуқаролгини қабул қилаётган одамлар сони бўйича 5-ўринни эгалламоқда.

2017 йилда биринчи тўрт ўринни Украина (85,1 минг одам), Қозоғистон (40,7 минг), Тожикистон (29 минг) ва Арманистон (25,1 минг) эгаллаган.