Украина шарқида 5 нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлди

Украина шарқида россияпараст айримачилар билан бўлган тўқнашувларда 5 нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлди, 7 нафари яраланди.

Украина мудофаа вазирлигининг 23 августда билдиришича, бу сўнгги бир неча ой ичидаги энг катта йўқотиш бўлди.

Расмий хабарда айтилишича, 4 нафар украин ҳарбийси россияпараст жанггарилар билан давом этган 5 соатлик отишма пайтида ҳалок бўлган. Айримачилар украин ҳарбийларини Луганск вилоятида минемётлар билан ўққа тутганидан кейин отишма бошланиб кетган.

Бироқ айримачилар отишмани ҳукумат кучлари бошлагани, улар эса жавоб қайтарганларини айтмоқда.

Украина шарқида уруш бошланган 2014 йилдан то шу кунга қадар Луганск ва Донецкда 10 минг 300 одам ҳалок бўлди.