Москва шаҳар Тверь туман суди мухолифатчи Алексей Навальнийни 30 кунга ҳисб қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Навальний шу билан жорий йилда иккинчи марта қамалмоқда.
Бундан аввал май ойида “У сизга подшоҳ эмас” акциясини уюштиргани учун 30 кун ҳибсда сақланган эди. Бу сафар эса уни 28 январь куни “сайловчилар забастовкаси”ни ноқонуний тарзда уюштирганликда айблашмоқда.
-Сиёсий мотив ҳақида гапирадиган бўлсак, суднинг бу қарори 9 сентябрда ўтадиган норозилик намойишлари билан боғлиқ. Шу куни пенсия ёши оширилишига қарши намойиш ўтказилади. Суд ҳибс муддатини шундай белгиладики, бу қарорга асосан Навальний намойишгача икки ҳафта, намойиш бўладиган кундан кейин яна икки ҳафта қамоқда қолади. Бундай тузоқни шу йилнинг январида ҳам қўллашган эди,-деди Навальнийнинг адвокати Иван Жданов.
Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний 25 август куни қўлга олинган эди.