GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси қайта бошлангани ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, компания томонидан Ўзбекистон Республикаси бозоридаги харидорлар талабларини қондириш мақсадида, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишнинг тез мослашувчан механизмини жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда GM Uzbekistanнинг расмий сайтига таяниб, kun.uz хабар қилди.
Хусусан, “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖ томонидан механик узатмали “Нексия” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмлари август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 донагача оширилди, йил охиригача эса ушбу моделнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари 34 804 донагача етказилади.
Шунингдек, “Малибу” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ойига 240 донадан 2 200 донага ошириш режалаштирилган.