Президент Шавкат Мирзиёев 29 августда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллардер Алишер Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА билдирди.
Фармонда айтилишича, мазкур орден Россия билан алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки учун берилди.
“Кун уз” нашрининг ёзишича, аввалроқ Алишер Усмонов Ўзбекистондаги қатор лойиҳаларни молиялаштираётгани, жумлдан, тарихий обидаларни таъхмирлаш лоийҳасига 2018 йилда юз миллион доллар ажратгани хабар қилинган эди.
Алишер Усмонов Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилишини молиялаштирди. Шунингдек, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳомийсига айланиб, клубга янги стадион қурилиши учун 100 миллион доллар сармоя киритмоқда.