Нью-Йорк суди Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) вице-президенти Хуан Анхел Напоутани пора олганликда айбдор деб топиб¸ уни 9 йиллик қамоққа ҳукм қилди.
Жанубий Америка футбол конфедерациясига раҳбарлик қилган Напоутанинг 3 миллион доллар маблағи пора сифатида мусодара қилинди¸ шунингдек бир миллион доллар жаримага ҳукм этилди.
2015 йилнинг май ойида ФИФА раҳбарлигига навбатдаги сайловлар арафасида АҚШ Федерал тергов бюроси ташкилотнинг юқори лавозимли амалдорларини таъмагирлик ва фирибгарликда айблаб¸ ҳибсга олган эди.
Тергов таъкидича¸ 90-йиллардан бошлаб ФИФА раҳбарияти олган пора миқдори 150 миллион доллардан кўпни ташкил қилган. АҚШ федерация расмийларидан 14 нафарига жиноят иши очган¸ терговга 40 дан ошиқ мулозим жалб этилган.
Коррупция жанжали ортидан ФИФА президенти Йозеф Блаттер истеъфога кетишга мажбур бўлган эди.