Ўшда турли миллатлар шахмат ўйнади

Қирғизистон Халқлар Ассамблеясининг Ўш бўлими Мустақиллик куни муносабати билан турли миллат вакиллари ўртасида шахмат мусобақаси ўтказди. Мусобақадан мақсад халқлар ўртасидаги бирлик, дўстликни мустаҳкамлаш бўлиб ҳисобланади. Қирғизистон мустақилликнинг 27-йиллигига бағишланган мусобақада иштирок этиш учун қирғиз, ўзбек, рус ва бошқа миллат вакилларидан иборат бир неча ўн одам йиғилди. Ташкилотчиларга кўра, ғолибларга пул мукофотлари топширилади.