Жомадон ичига беркиниб Туркияга ўтмоқчи бўлган ўзбек аёли ушланди

Жомадонга яширинган ўзбек аёли

Жомадон ичига беркиниб Туркияга ноқонуний кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди, дея хабар берди турк матбуоти 1 сентябрда.

Ҳодиса Туркиянинг Гуржистон билан чегарадош Сарп чегара ўтиш нуқтасида юз берган.

Сарп чегара ўтиш нуқтасида йирик жомадон билан Туркияга кирмоқчи бўлган 24 яшар Гуржистон ватандоши Г.П.нинг ҳаракатлари чегарачилар шубҳасини уйғотади.

Полиция зобитлари ундан жомадонини очишни талаб қилишади.

Жомадон очилгач - ҳаттоки кўпни кўрган чегарачиларни ҳам ҳайратга солган ҳолда - унинг ичидан Ўзбекистон ватандоши бўлган 27 яшар Ф.Т исмли аёл чиқан.

Полиция бўлинмаси ходимлари ёнидан чиққан паспортидан аёлнинг Туркиядан беш йилга депортация бўлганини аниқлашган.

Бу айни чегара нуқтасида охирги бир йил ичида кузатилган учинчи ўхшаш ҳолатдир: 2017 йил май ойида Россия фуқароси бўлган аёл жомадон ичига яшириниб Гуржистонга ўтишга уринган маҳали ушланган бўлса, декабрь ойида айни шаклда Туркияга кирмоқчи бўлган гуржистонлик ёш қиз қўлга олинган эди.

Хабарларга кўра, сўнгги ҳодиса ортидан Ўзбекистон ва Гуржистон ватандошлари устидан жиноят иши очилган.