Россиянинг 33 шаҳрида пенсия ёши оширилишига қарши 9 сентябрь куни ўтказилган норозилик намойишларида 839 одам қўлга олинди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Хабарларда айтилиишча, Санкт -Петербургда ўтган намойишда 324 одам қўлга олинган. Айрим маълумотларда эса қўлга олинган петербургликлар сони 500 нафар қилиб кўрсатилмоқда.
Екатерингбургда 129 одам қўлга олингани айтилмоқда. Москвада эса бир неча ўн норози полицияга олиб кетилган. Москва полицияси норозилик намойишига чиққанларин тўқмоқлар билан калтаклаган.
Полиция Москвадаги намойишда икки минг одам, ташкилотчилар эса уч мингдан беш минггача одам иштирок этганини билдирмоқда. Норозилар "Бу ислоҳот эмас, талончиликдир”, “Бизнинг пулларимизни қайтаринг” каби чақириқларни айтганлар.
Россиянинг 33 шаҳрида намойишларда жами 60 мингдан 80 минггача одам иштирок этгани таҳмин қилинмоқда.
Мазкур намойишлар мухолифат лидери Алексей Навальний ташаббуси билан ўтказилмоқда. Навальнийнинг ўзи айни пайтда ҳибсда қолаётир.
Москва шаҳар Тверь туман суди 27 августда Алексей Навальнийни 30 кунга ҳисб қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Навальний шу билан жорий йилда иккинчи марта қамалмоқда.
Бундан аввал май ойида “У сизга подшоҳ эмас” акциясини уюштиргани учун 30 кун ҳибсда сақланган эди. Бу сафар эса уни 28 январь куни “сайловчилар забастовкаси”ни ноқонуний тарзда уюштирганликда айблашмоқда.
9 сентябрдаги намойишлар Россиянинг 85 та маъмурий бўлинмасидан 21 таси, жумладан, Москва шаҳрида ижроия ҳокимияти раҳбарлари, 16 та ҳудудда қонун чиқарувчи органлар вакиллари, бошқаларида эса шаҳар ҳокимлари ва бошқа маҳаллий лавозимдаги кишилар сайланадиган умумхалқ сайлови куни ўтказилди.
Россияда пенсия ёшини эркаклар учун 60 ёшдан 65 ёшга, аёллар учун 55 ёшдан 63 ёшга ошириш таклиф қилинган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганига норозиликлар кучаб бормоқда.
Норозиликлар ортидан президент Путин аёлларнинг пенсияга чиқиш ёшини 63 дан 60 ёшгача туширди.
Турли сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 90 фоизи пенсия ёши оширилишига қарши. Аҳолининг ярми бунга қарши намойишларга чиқишни истайди.
Июль ойида Давлат думаси пенсия ёшини ошириш ҳақидаги таклифни биринчи ўқишда қабул қилгандан сўнг Путинни ҳам, Медведевни ҳам, ҳокимиятдаги “Бирлашган Россия” партиясини қўлловчилар сони камайди.