Урганчда каналдан ўлик ҳолда топилган она ва қизалоқ юзасидан туман прокуратураси қасддан одам ўлдириш моддаси асосида жиноят иши очди.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, Урганчдан оқиб ўтувчи Шовот каналидан 9 сентябрь куни эрталаб бир аёл ва бир чақалоқнинг мурдалари топилган.
Дастлабки текширувларда аёл Урганч туманидаги Шоҳидонлар маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган Х., чақалоқ эса унинг 2018 йилда туғилган қизалоғи Н. экани аниқланган.
Маълум бўлишича, Х. эри М. ва қайнонаси З.нинг тикувчилик қилиш учун шароит яратиб бермаганлигидан ва 1 сентябрь куни эри уни ота-онасининг уйига олиб бормаганлигидан хафа бўлиб, ҳеч ким билан гаплашмай, 8 сентябрь куни соат 15:00 атрофида қизини қўлига олиб, уйдан чиқиб кетган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.