Сербия пойтахти Белградда жинсий озлик гуруҳи вакилларининг паради полициянинг кучайтирилган назорати остида бўлиб ўтди.
Бу гей-парад шу ҳафта Белградда бўлган "Ҳа, деб жавоб бер!" шиори остидаги фильмлар, кўргазмалар, анжуман ва дебатлар ҳафтаси доирасида бўлган сўнгги тадбирдир.
Тадбир ташкилотчилари парадда Бош вазир Ана Брнабич ва Белград ҳокими Родан Радожич қатнашиши кутилаётганини билдирган.
Брнабич Болиқ бўйи минтақасида сайланган илк лесбиан бош вазирдир.
Шунингдек, 16 сентябрь куни гей-парадга қарши бўлган 30 яқин одам йиғилди ва уларни полиция ўраб олди. Норозилар Ортодокс черкови баннерлари ҳамда хочни тутиб, норозиликка чиқди.