Ўзбекистонда Facebook яна ишламай қолгани хабар қилинди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғида 16 сентябрь куни тахминан соат 18:00 лардан бошлаб яна узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда хабар берган "Кун уз" нашрининг ёзишича, фойдаланувчилар тармоққа тўғридан-тўғри уланиб бўлмаётгани сабабли анонимайзерлар ва VPNдан фойдаланмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистонда 3 сентябрда Facebook тармоғига уланишда муаммолар пайдо бўлган ва бу муаммо фақат 12 сентябрга келибгина барҳам топган эди.

Ўшанда «Ўзбектелеком» Facebook Ўзбекистонда ёпилгани тўғрисида тахминлар ни рад этган ва бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилаётгани тўғрисида баёнот берган.

"Қайд этиш керакки, Facebook’га уланиш борасида муаммолар бошлангач, Ўзбекистондаги Android ва iOS қурилмалари эгалари VPN дастурларини оммавий равишда юклаб ола бошлашди ва бу Google Play’да ҳам ўз аксини топди - Secure VPN ва Thunder VPN Ўзбекистон бўйича энг кўп юклаб олинувчи иловалар 20талигига кирди.

Агар сизда Facebook ишламаётган бўлса, сизга VPN ёрдам беради. Ушбу мақола орқали ижтимоий тармоқдан яна муаммосиз фойдаланишни бошлашингиз мумкин бўлади”, дейилади хабарда.