АҚШ маъмурияти келаси ҳафтадан бошлаб Хитойнинг яна 200 миллиард долларлик маҳсулотига импорт божи жорий қилди.
Президент Трампнинг бу ҳақда 17 сентябрь куни қилган баëноти¸ дунëнинг иқтисоди энг катта бўлган бу икки давлати ўртасидаги савдо урушини янада кескинлаштирди.
Янги тарифлар АҚШга Хитойдан олиб кирилаëтган 6000 турдаги маҳсулот¸ хусусан¸ тўқимачилик маҳсулотлари¸ гуруч ва сумкаларга жорий қилинади.
Хитой савдо вазирлиги бундай ҳаракатга айни шундай жавоб қайтаришга мажбурлигини билдирди¸ аммо жавоб чоралари тафсилотини очиқламади.
АҚШ маъмурияти йил бошида жорий қилган импорт божига жавобан Хитой Америка соя ловияси ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларига айни шундай тариф киритган эди.
АҚШ ва Хитой жорий қилган ўзаро 10 фоизлик импорт тарифлари 24 сентябрдан кучга киради ва агар томонлар ўзаро муросага эришмаса¸ келаси йилдан бу тарифлар 25 фоизга чиқади.
Ўз баëнотида Дональд Трамп¸ янги тарифларнинг Хитой юрғизиб келаëтган адолатсиз савдо амалиëтига жавоб эканини таъкидлади ва АҚШ бу масалада музокараларга тайëрлигини билдирди.
Жорий йил бошида Хитойдан келаëтган 50 миллиард долларлик маҳсулотга импорт тарифлари жорий қилган Трамп маъмурияти¸ агар Хитой иккинчи босқич тарифларга жавобан АҚШ товарларига импорт божини оширса¸ яна 267 миллиард долларлик Хитой импортининг ҳам тарифга тортилишидан огоҳлантирди. Трамп таҳдиди амалга кўчса¸ бу Хитой АҚШга импорт қилаëтган жами маҳсулотнинг божга тортилишини англатади.