Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича¸ 18 сентябрь куни Шавкат Мирзиëев АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Сэм Браунбэкни қабул қилган.
17 сентябрь куни Тошкентга келган АҚШ дипломати куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлиги расмий баëнотига кўра¸ Тошкент учрашувида диний эркинликларни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Комилов билан учрашувда Браунбэк «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзусидаги давра суҳбатидаги иштироки ҳақида ҳам гапирган.
Расмий матбуотнинг ëзишича¸ халқаро диний эркинлик масалалари бўйича АҚШ элчиси Тошкентда Олий Мажлис Сенати, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, муфтиятда ҳам учрашувлар ўтказади.