Бухоро вилояти Когон туманида автобус газ баллонининг портлаши ортидан мамлакатдаги барча газ қуйиш шаҳобчалари ва газ баллонли автомобиллар теширувдан ўтказилади.
Маҳаллий матбуотнинг билдиришича, бу борада Вазирлар Маҳкамаси махсус фармойиш қабул қилди. Фармойишга асосан икки ой мобайнида ўтказилган мазкур текширув учун масъул этиб Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов тайинланди.
Бухоро-Қоровулбозор йўлининг Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида 18 сентябрь куни эрталаб соат 7:45да йўналишдаги Isuzu автобусда газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 259-моддаси, 2-қисми “а”, “б” бандлари, Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши очган.
Президенти топшириғига биноан вафот этганлар оиласига 10 миллион сўмдан, оғир тан жароҳати олганларга 5 миллион сўмдан ва бошқа жароҳатланганларга 2 миллион сўмдан моддий ёрдам пули ажратилди.