Футбол бўйича миллий терма жамоа Fifa/Coca-Cola World рейтингида март ойидан то шу кунга қадар ўтган 6 ой ичида 24 поғонага паслади. Айни пайтда ўзбек футболчилари рейтингнинг 96-поғонасини эгаллаб турибди.
Жорий йилнинг март ойида йил бошида 77-ўринда бўлган терма жамоа 72-ўринга кўтарилган эди. Бироқ кейинги ойларда яхши натижаларга эриша олмаган миллий жамоа рейтингдаги позициясини кескин йўқотиб, дастлаб 88-ўринга, кейин эса 95-ўринга тушиб қолганди.
FIFA рейтингида Ўзбекистон эришган энг юқори поғона 2006-2007 йилларга тўғри келади. Ўшанда ўзбек футболчиларига 45-ўрин насиб қилган. 2010 йилда эса ўзбек жамоаси рейтингнинг 109-поғонасига тушиб кетган.
FIFAнинг сентябрь рейтингида Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон 91-ўринни, Қозоғистон 118-ўринни, Тожикистон 120-ўринни ва Туркманистон 130-ўринни эгаллаб турибди.