21 сентябрь куни Москва вилоятининг Серпухово туман суди жасади сумкадан топилган 5 яшар тожикистонлик Ҳувайдо Тиллозодани ўлдиришда айбланиб¸ 22 август куни қўлга олинган Александр Сёминни 22 октябргача ҳибсда қолдиришга қарор қилди.
Серпухов туман судидан олинган маълумотга кўра, терговчилар қотилликда айбланаётган Александр Сёминга нисбатан сексологик, психологик ва психиатрик экспертиза тайинланишини сўраган.
Жабрланган томон адвокати Михаил Мушаилов 28 яшар айбланувчи Александр Сëминга нисбатан “Қотиллик”, “Зўрлаш” ва “Жинсий характерга эга зўрлаш ҳаракатлари”дан ташқари яна битта модда – “Одам ўғирлаш” моддаси асосида жиноят иши очилганини билдирди.
Ҳимоячи Александр Сёмин 5 яшар тожикистонлик муҳожир қизчани зўрлаб ўлдиришдан ташқари ёш болаларга нисбатан қилинган яна бешта жинсий тажовузда гумонланаётганини очиқлади.
Ҳувайдо Тиллозоданинг спорт сумкасига солинган жасади 23 июль куни эрталаб Москва вилоятининг Серпухово шаҳридаги темирйўл станцияси яқинидан топилган эди.