Россия мухолифати лидерларидан бири Алексей Навальний намойишларини уюштиргани учун 24 сентябрь куни Москва суди томонидан яна 20 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
-Ўз -ўзидан мени 20 кунга қамашади, кейинги босқичда кўплаб қонунбузарликларни содир этган деган баҳона билан жиноят иши очишади, -деди суд арафасида Навальний.
Январь ойида норозилик намойишларини уюштиргани учун 30 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Навальний 24 сентябрь куни бу жазо муддатини ўтаб бўлиб, озодликка чиқарилган эди. У қамоқдан қўйиб юборилиши биланоқ яна қўлга олинди.
Навальний молиявий жиноятларга қўл уришда айбдор деб топилиб, кечиктирилган қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Унинг тарафдорлари мазкур айбловлар ортида сиёсий сабаблар борлигига ишонади.