Бир миллионга яқин иморат ўзбошимчалик билан қурилгани аниқланди

Uиллюстратив сурат.

Ўзбекистонда уй-жой амнистияси муносабати билан ўтказилаётган хатлов натижасида 1 миллионга яқин турар жойлар ўзбошимчалик билан қурилгани аниқланди.

Бу борада маҳаллий нашрларда тарқатилган хабарларда айтилишича, шу кунгача ўзбошимчалик билан қурилган 5 мингдан ортиқ турар жой эгаларига мулк ҳуқуқи берилди.

Давлат хизматлари марказларига жами 38 мингга яқин мурожаат келиб тушди. Бу эса хатлов натижасида аниқланган иморатларнинг атиги 3,8 фоизини ташкил қилмоқда.

“Комиссиянинг ижобий хулосалари мавжуд бўлсада, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан 2 360 та мурожаат юзасидан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича тегишли қарорлар ўз вақтида қабул қилинмади. Ушбу ҳолатлар бўйича 91 нафар айбдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ва улардан 41 млн. сўмдан ортиқ жарима ундирилди ҳамда 34 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди”, дейилади хабарларда.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 20 апрелда ўзбошимчалик билан қурилган уйларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Мазкур акция 2019 йилнинг 1 майида якунланади.