Носнинг зарарини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўрганадиган бўлди

Иллюстратив сурат.

Қирғизистонда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти носнинг нақадар зарарли эканини ўрганадиган бўлди.

Ташкилотнинг Тамакини назорат қилиш дастури директори Кристина Мауер Сендер Озодлик радиоси қирғиз хизматига ҳеч қандай назорат остига олинмасдан сотилаётган носнинг аҳоли саломатлигига таъсири ҳақидаги тадқиқот 2018 йил охиригача якунланишини айтди.

Илмий тадқиқот носни қонуний асосда назорат қилиш тизими яратилиши учун давлат органларига қатор тавсиялар билан биргаликда тақдим этилади.

Сендерга кўра, шу кунгача Марказий Осиёда маҳаллий ва халқаро мутахаcсислар носнинг зарари тўғрисида илмий тадқиқотларни олиб бормаган.

Нос марказий Осиё давлатларида кенг тарқалган енгил наркотик сифатида талқин қилинади.

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида нос учун йилига 700 гектар ерда махсус тамаки етиштирилади. Бу тамакидан ишлаб чиқилган қўлбола носнинг асосий қисми Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилади.