Комил Алламжонов президент маъмурияти раҳбари ўринбосари ва президент матбуот котиби лавозимидан озод этилди.
Маҳаллий матбуотда 3 октябрда тарқатилган хабарларда айтилишича, унинг нима сабабдан ишдан бўшатилгани ва кейинги фаолияти ҳақида маълумотлар йўқ.
Комил Алламжонов 2017 йилнинг декабридан президент матбуот котиби сифатида ишлаб келаётган эди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 августдаги фармони билан у президент маъмурияти раҳбари ўринбосари лавозимига ҳам тайинланган эди.
1984 йилда туғилган Комил Алламжонов 2006 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини ва 2010 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган.