«Ўзбекнефтгаз» Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда газ баҳосини 10 фоизга ошириш масаласини муҳокама қилмоқда.
Бу ҳақда ширкат бошқаруви раиси ўринбосари Одил Темиров 3 октябрда Халқаро пресс клубнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилди.
Унга кўра, 1 куб метр табиий газ нархи аҳоли учун ҳозирги 289 сўм 70 тийиндан 320 сўмга, корхоналар учун 600 сўмга оширилиши мумкин.
1 кВт⋅соат электр энергиясининг нархи аҳоли учун ҳозирги 228 сўм 60 тийиндан 250 сўмга, юридик шахсларга 470 сўмга етказилиши кутилмоқда.
Аввалроқ «Ўзтрансгаз» ширкати газ нархи оширилиши юзасидан аниқ маълумотлар йўқлигини билдирган эди.