Испаниялик операчи Монсеррат Кабале 85 ёшида оламдан ўтди

Испаниялик афсонавий опера ашулачи Монсеррат Кабале 85 ёшида оламдан ўтди.

Il Pais газетачи хабарига кўра, ашулачи Барселонадаги Сан-Пау касалхонасида шанба куни жон берган.

Кабаленинг дафн маросими душанба кунига белгиланди.

Монсеррат Кабале сўнгги эллик йил давомида опера куйлади.

​1992 йилда Испания Ёзгиа Олимпия ўйинларига мезбонлик қилганида Кабале Queen гуруҳи солисти Фредди Меркюри билан "Барселона" қўшиғини айтган.

1987 йили ёзилган бу қўшиқ Барселонадаги Олимпияда ўйинларининг мадҳиясига айланганди.