Бэнкси номи билан танилган сирли кўча рассомининг ким ошди савдосида 1,4 миллион долларга сотилган расми савдо якунланиши биланоқ ўзини-ўзи майдалаб ташлади.
6 октябрь куни Бэнксининг ўзи Instagram саҳифасида бу режа устида узоқ йиллар ишлаганини ёзди:
- Бир неча йил олдин аукционда сотилиб қолса, деб расмга яширин тарзда шреддер ўрнатган эдим.
“Шар тутган қиз“ деб номланган расм 1,04 миллион фунтга сотилганидан кейин кутилмаганда ўзини-ўзи майдалаб ташлади. Қатор Ғарб нашрлари чоп этган видеоларда манзарадан ҳайратга тушган пулдор томошабинларни кўриш мумкин.
Аукционни ўтказган Sothebyʼs ширкати шреддер ҳақида олдиндан билмаганини маълум қилди.
Расмни ким олгани ёки энди унга киритилган сармоянинг тақдири қандай қилиниши, ҳозирча, номаълум.
Ўзини Бэнкси, деб атовчи сирли рассом Англиянинг Бристол шаҳрида яшайди. У бугунги кунгача ўз шахсини очиқламай келааётир.