Тошкент вилояти Тошкент туманидаги Олтинтепа маҳалласида ўтган бешик тўйда 17 нафар одам овқатдан заҳарланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, тўйда жами 30 киши иштирок этгани аниқланган. Улардан 2 нафари 5 октябрь куни, 15 нафари эса 6 октябрь куни заҳарланиш аломатлари билан касалхонага мурожаат қилган. Айни пайтда касалхонада даволанаётган беморларнинг аҳволи ўртача оғирликда экани айтилди.
Мурожаат қилганлардан 16 нафари Эпидемиология микробиология юқумли касалликлар илмий текшириш институти шифохонасига, 1 нафар бемор ҳомиладор бўлгани учун Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
28 сентябрда ҳам Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги «Бахтли оила» тўйхонасида 90 киши овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган эди.