Қашқадарё вилояти Китоб туманида газ портлаши оқибатида 2 нафар балоғатга етмаган бола ҳалок бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, воқеа 8 октябрь куни эрталаб соат ўнларда “Истиқлол” маҳалласининг Қашқадарё кўчасидаги 38 -уйда юз берган.
Уй ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бунинг оқибатида ёнғин чиқиб, уч одам, жумладан, икки нафар бола жароҳатланган ва касалхонага олиб кетилган.
Танасининг юз фоизи куйган 5 ёшли Беллура Хомидова ва 2 ёшли Фарзона Хомидова касалхонада вафот этди.
Уларнинг онаси, 1991 йилда туғилган Бахтигул Жамолова танасининг 40-45 фоизи куйган. У Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.