18-19 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиши кутилаëтган Россия президенти Владимир Путин Бухоро ва Навоий вилоятлари чегарасида қуриладиган Атом электр станцияси лойиҳаси бошланишида қатнашади.
Бу ҳақда Ўзатом давлат агентлиги директори Жўрабек Мирзамаhмудов матбуотга маълум қилди.
Агентлик раҳбарига кўра¸ Ўзбекистонда биринчи марта қуриладиган атом станцияси лойиҳасида Росатом ва Халқаро атом эенергияси агентлиги иштирок этади ва унда Россия ядро технологиясидан фойдаланилади.
Мирзамаҳмудовга кўра¸ «ҳозирда хавфсизлик даражаси 3+ қилиб белгиланган янги ядро реакторлари фақат Росатомда бор».
Росатом раҳбарларига кўра¸ Навоийда қуриладиган АЭСнинг 8-10 йил ичида ишга туширилиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 7 сентябрида Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари Ўзбекистон ҳудудида АЭС қуришга оид ҳамкорлик келишувини имзолаган эди.