Ҳарбий врач ва Россия ҳарбий разведкаси хизматчиси¸ Британия томонидан Скрипалларни заҳарлаганликда айбланаëтган Александр Мишкин ҳам "Россия қаҳрамони" бўлиб чиқди.
Бу маълумотни 9 октябрь куни Лондонда ўтказилган матбуот анжуманида очиқлаган Bellingcat гуруҳи тадқиқотчиси Христо Гроздевга кўра¸ Мишкин Россиянинг энг олий бу унвонини 2014 йили олган.
Bellingcat ўтказган тадқиқот давомида "Александра Петров" номига берилган паспорт билан жорий йил мартида Британияга келиб¸ Россия хавфсизлик хизматининг собиқ жосуси Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда айбланаëтган шахснинг асл исми Александр Мишкин экани аниқланди.
Мишкин катта бўлган қишлоққа борган Bellingcat тадқиқотчиларига ҳамқишлоқлари уни таниқли врач ва "Россия қаҳрамони" сифатида билишларини айтган.
Ўзида Мишкиннинг Путин қўлидан "Россия қаҳрамони" мукофотини олаëтгани акс этган сурат борлигини билдирган қишлоқдагилардан бири¸ матбуот анжуманида айтилишича¸ Bellingcat тадқиқотчилари келиши арафасида ғойиб бўлган.
Скрипалларни заҳарлашда айбланаëтган "Руслан Боширов" сифатида Британияга борган шахс Bellingcat тадқиқоти натижасида¸ Россия ҳарбий разведкаси ходими¸ "Россия қаҳрамони" Анатолий Чепига бўлиб чиқди.