Андижонда 10 йиллик соғлом қарағайлар кесилмоқда

Андижонда ўн йил олдин кесиб ташланган чинорлар ўрнига экилган қарағайлар ҳам кесилмода¸ деб хабар берди Фарғона.ру нашри.

Кесилаëтган дарахтларнинг соғлом экани қайд қилинган хабарга 16 октябрь кунги дарахт кесиш манзараси акс этган фотожамланма ҳам илова қилинган.

Қарағайлар¸ айтилишича¸ Андижоннинг Отабеков кўчасида кесилмоқда ва 10-12 метрлик соғлом дарахтлар¸ ишчиларга кўра¸ «юқорининг буйруғи билан» кесилмоқда.

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси эълон қилган сўнгги рақамларга кўра¸ 2018 йилнинг биринчи ярмида дарахт кесилишига оид 600 дан ошиқ мурожаат бўлган ва уларда 4500 дан ошиқ дарахтнинг кесилишига норозилик билдирилган.