Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари 15-21 октябрь кунлари учрашиб, икки давлат ўртасидаги баҳсли чегара участкаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, икки давлат ўртасидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари Наманган шаҳрида бўлиб ўтган.
"Учрашув чоғида икки давлат манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда Фарғона вилояти ҳудудидаги Шоҳимардон участкасининг Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти билан туташган қисми ҳамда Наманган вилояти Қандиён-Булоқ участкасининг Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти билан туташган бир қисми баён қилинди", деб хабар қилди вазирлик.
Расмий хабарга кўра, мзокаралар якунида Баённома имзоланган. Аммо, ҳозирча, баённома мазмунига оид бошқа тафсилотлар билдирилгани йўқ.
Икки давлат ўртасида бир қатор чегара участкалари ҳануз баҳсли бўлиб қолмоқда.