Қирғизистон Ўзбекистонга 400 млн кВт/соат электр энергияси экспорт қилди. Бу ҳақда қирғиз нашрлари Саноат, энергетика ва ерости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раис ўринбосари Айтмамат Қадирбаев сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.
“Электр станциялари” ширкати маълумотларига мувофиқ, Ўзбекистон 399 млн кВт/соат электр энергиясини Қирғизистондан 2 центдан олган.
Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўновга кўра, шу кунгача Ўзбекистонга 17 млн долларлик электр энергияси экспорт қилинган.
“Ўтган йили 754 млн кВт/соат электр энергияси экспорт қилиниши режаланганди, бироқ аслида 765 млн кВт/соат электр энергияси экспорт қилинди”, деди Қ.Бўрўнов Иқтисодиёт соҳалари ва аҳолини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш бўйича Республика штабининг 22 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган мажлисида.