Ўзбек-қирғиз чегарасида ноқонуний равишда $746 минголиб ўтмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Газете.uz нашри ДХХнинг Чегара қўшинлари вакилидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар тарқатди.
Чегара қўшинлари вакилига кўра, 24 октябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган Ғова аҳоли пунктида ўзбек-қирғиз чегарасидан қонунга хилоф равишда хорижий валюта олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик икки ватандош ушланган.
“Мазкур ҳодиса юзасидан ДХХ органлари томонидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилди”, деган Газете.uz манбаси.