2020 йилнинг 1 январига қадар тирик қорамол ва қўй-эчкиларни, қорамол, қўй ва эчки гўштини, картошка ва соя ловиясини, кунгабоқар ва кунжут уруғини ҳамда шакар ва гуручни Ўзбекистонга божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин.
Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали маълумотига кўра, янги тартиб Ўзбекистон президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ равишда жорий этилмоқда.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 1 январигача цемент, асбест, қурилиш ойнаси, ёғоч ва кўмир маҳсулотлари импорти бўйича ҳам божхона имтиёзлари тақдим этилган.
“Бунда божхона имтиёзлари ишлаб-чиқарувчи корхоналар ўзларининг эҳтиёжлари учун асосий қурилиш материаллар, шу жумладан, цемент клинкери ва асбестни импорт қилганда ҳам қўлланилади”, дейилади Адлия вазирлиги хабарномасида.