Шу йилнинг 19-21 ноябрь кунлари Тошкентда илк бор туризмни ривожлантиришга йўналтирилган Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Ўзбекистондаги масъул вазирлик ва қўмиталар томонидан уюштирилаётган мазкур анжуманда Европа ва Осиё мамлакатлари сармоядорлари, халқаро молия институтлари ва туризм соҳасидаги ташкилотлар вакиллари, сайёҳлик соҳаси мутахассислари ва б. иштирок этишлари кутилмоқда.
Форум дастури доирасида матбуот анжуманлари ўтказиш, “Чорвоқ”, Samarkand city, “Қадимий Бухоро” эркин сайёҳлик ҳудудлари, Сурхондарё вилоятида кичик сайёҳлик ҳудудларини барпо этиш бўйича лойиҳалар тақдим этиш, шунингдек, вилоятларга ташрифлар режаланган.
Халқаро инвестицион форуми якунларига кўра сармоядорлар ва сайёҳлик сектори вакиллари ўртасида ҳамкорликка оид шартнома ва меморандумлар имзоланиши кутилаяпти.