Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган текширувлар хулосасига кўра¸ 2018 йилнинг 10 ойи давомида ҳокимликларнинг 6370 та қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйгани аниқланган.
ЎзАнинг ëзишича¸ “ шундан, 2 882 та ҳолатда аризаларни кўриб чиқиш муддати бузилган, 741 таси бўйича ортиқча ҳужжатлар талаб қилинган, 28 та хизматлар марказлар орқали эмас, балки тўғридан-тўғри кўрсатилган. 24 та аризаларга асоссиз рад жавоби берилган ҳамда 2 695 та бошқа қонун бузилишларга йўл қўйилган”.
Агентликнинг билдиришича¸ ҳокимликлар томонидан энг кўп қонун бузилиш ҳолатлари чакана савдо учун лицензия ва рухсатнома бериш жараëнида содир этилган.
Давлат хизматлари агентлиги¸ ўтказилган текширувлар натижасида 144 та шахснинг интизомий жавобгарликка тортилгани¸ хусусан улардан 20 нафарининг лавозимидан бўшатилгани¸ 117 нафарининг эса¸ давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганини билдирган.
Президент Мирзиëевнинг 2017 йил 12 декабрь кунги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган эди.