"Ислом давлати" Хўжанд қамоқхонасидаги исённи унинг аскари уюштирганини айтади

Хўжанддаги қамоқхона

"Ислом давлати" экстремист гуруҳининг маълум қилишича, Тожикистон шимолидаги қамоқхонада 7 ноябрда юз берган ҳалокатли исённи унинг "аскарларидан бири" томонидан бошлатилган.

Гуруҳ бундай баёнотни ўзинг "Амақ" ахборот агентлиги орқали 8 ноябрда тарқатди.

Агентликка кўра, исён 7 ноябрь оқшомида "Ислом давлати" жангчиси қамоқхона нозирига ҳамла қилиши ортидан бошланган.

Тожикистон ҳукумати ва хавфсизлик кучларига яқин манбаларнинг 9 ноябрда Озодликка айтишича, Хўжанд шаҳрида жойлашган қамоқхонадаги исён диний экстремизм ва терроризмда айбланиб озодликдан маҳрум этилган "Ислом давлати" тарафдорлари томонидан уюштирилган.

Улар исён пайтида камида 24 киши жумладан қамоқхонанинг икки нозири ўлдирилган.

Исёндан икки кун ўтган эса-да, Тожикистон ҳукумати расмий баёнот бергани йўқ.