Путинга яқин олигарх мудофаа бўйича расмий музокарада қатнашганига оид видео эълон қилинди

Евгений Пригожин (ўнгдан иккинчи) Ливия армияси етакчилари билан музокараларда

Ливия армияси ижтимоий тармоқларда бўлишган видеодан президент Владимир Путинга яқин олигарх Москвада Ливия армияси делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда қатнашгани маълум бўлди.

9 ноябрь куни “Новая газета” олигарх Евгений Пригожин Ливия армияси етакчилари ҳамда Россиянинг юқори лавозимли расмийлари ўртасидаги бўлиб ўтган музокараларда қатнашгани ҳақида ёзди.

Пригожиннинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси эгаси экани айтилади. Мазкур ширкат минглаб аскарларни ёллаб, Россиянинг Украина, Сурия ҳамда Африкадаги ҳарбий амалиётларида қатнашиб келаётганига ишонилади.

Россия ҳукумат аввалроқ эълон қилган баённомаларда 7 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувда Пригожин қатнашгани ҳақида ҳеч нима дейилмаган эди.

Россия ҳукумати Пригожиннинг музокаралардаги иштирокини ҳануз шарҳлагани йўқ.

Шундай бўлса-са, “Риа Новости” ҳамда “Интерфакс” агентликлари исми ошкор қилинмаган ҳарбий ва дипломатик манба Ливия ҳарбийлари тарқатган видео ҳақиқий эканини тасдиқлаганини хабар қилди.

Манба Пригожин Россия ва Ливия ҳарбийлар учрашувини уюштиришда кўмаклашганин айтган.

Кремль ҳукумат билан хусусий хавфсизлик ширкатлари ўртасида алоқа йўқлигини иддао қилиб келади.