Қозоғистонда лотин алифбоси қандай ўзлаштирилаётганини текшириш мақсадида 14 ноябрда умуммиллий имтиҳон ўтказилди.
Ярим соатга чўзилган имтиҳон пайтида талабалар ва ўқувчилар диктант ёздилар.
Маданият ва спорт вазирлиги эса аҳолини ўз уйларида туриб, имтиҳонда иштирок этишга чақирди. Бунинг учун диктант матни қозоқ радиосида ўқилди.
Имтиҳондан мақсад 18,5 миллион аҳолиси бор Қозоғистонда лотин алифбосини фуқаролар қай даражада ўзлаштираётганини текшириш бўлган.
Президент Нурсултон Назарбоев 2017 йилнинг апрелида 2025 йилгача Қозоғистон кирилицадан лотин алифбосига тўлиқ ўтиб бўлишини эълон қилган эди.