Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўзбекистонлик уч нафар меҳнат муҳожири ис газидан заҳарланди. Заҳарланганлардан икки нафари вафот этган, бир нафари эса касалхонага ётқизилган.
Қозоқ нашрларининг “КазТрансГаз Аймак” газ таъминоти ширкатига таяниб хабар беришларича, ҳодиса 13 ноябрь куни ўзбек муҳожирлари ижарада яшаган уйда содир бўлган.
“Ис газидан заҳарланган 35 ва 42 ёшдаги икки нафар ўзбекистонлик вафот этди. 35 ёшли ўзбекистонлик эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилди”, – дейилади хабарда.
Дастлабки текширувларда бахтсиз ҳодиса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида келиб чиққани аниқланган.