Қўшма Штатлар журналист Жамол Ҳашшогини ўлдиришда иштирок этганликда гумонланаётган 17 нафар саудияликка нисбатан иқтисодий санкциялар жорий этди. Уларнинг орасида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг бош ёрдамчилари Сауд ал Қаҳтаний ва Моҳир Мутриб ҳам бор. АҚШ Қахтаний Хашоггининг ўлдириш режасига раҳбарлик қилганлардан бири бўлган, деб гумонламоқда.
Санкция жорий этилган шахсларнинг АҚШдаги бойликлари музлатилади ва АҚШ фуқароларига улар билан ҳамкорлик қилиш тақиқланади.
Санкциялар Саудия Арабистони прокуратураси журналистни ўлдиришга буйруқ берган 5 амалдорга нисбатан ўлим жазоси сўраётгани тўғрисда хабар берилганидан сўнг жорий этилди.
-Гумонланиб қўлга олинган 21 кишидан 11 нафарига айблов билдирилди ва жиноят ишлари очилди. Иш судга ўтказиб берилди. Қолган гумонланувчиларга нисбатан тергов давом этмоқда. Бош прокурор 5 кишига нисбатан ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда. Улар қотиллик жиноятини содир этишга кўрсатма берган шахслардир,-деди Саудия прокурори ўринбосари Шаалан ал Шаалан.
Саудия ҳукмдорларига мухолиф қарашдаги журналист Хашогги 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия қироллиги консулхонаси биносида ўлдирилган.