Халқаро Меҳнат ташкилоти 21 ноябрда Ўзбекистонда пахта терими мониторингининг дастлабки хулосаларини эълон қилди.
"Газета уз" нашрининг хабар беришича, халқаро ташкилот хулосасида 2018 йилги пахта теримида иштирок этганларнинг 93 фоизи ихтиёрий равишда теримга чиққанлардир.
Хулосада айтилишича, 2017 йилда теримчиларнинг 87 фоизи пахтага ўз ихтиёри билан чиққанини билдирилган эди.
Халқаро меҳнат ташкилоти терим пайтида мажбурий меҳнатга одамларни жалб қилган 169 нафар раҳбар, жумладан, ҳокимлар ишдан бўшатилгани ёки жаримага тортилганларини таъкидлаган.
Халқаро меҳнат ташкилоти мониторинг жараёнида пахтазорларда 11 мингта интервью ўтказган.
Пахтазорларда ўтказилган мониторинг теримчилар сув билан 87 фоизга, тушлик овқат билан 82 фоизга, ҳожатхона билан 46 фоизга таъминланганини кўрсатган.